«Реал» 39 ёшли Модрич билан шартномани узайтирмоқчи
«Реал» Лука Модрич билан шартномани 2026 йилгача узайтиришга тайёр, деб ёзади журналист Никола Скира.
Хорватиялик 39 ёшли яримҳимоячининг мадридликлар билан амалдаги келишуви 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Таъкидланишича, Модричнинг ўзи ҳам Мадрид клубида қолиш ниятида. У ЖЧ-2026гача ўйин амалиётига эга бўлишни истайди.
Яримҳимоячи 2012 йилдан бери «Реал»да ўйнамоқда. У бу мавсумда Ла Лигада 23 ўйинда 1 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар