23.02.2025 19:20
1963
Осиё Кубоги U-20. Ўзбекистон Жанубий Кореяга пеналтилар сериясида ютқазиб, жаҳон чемпионатига чиқолмади

Хитойда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида жаҳон чемпионатига йўлланма берадиган чоракфинал баҳслари якунланди. 

Сўнгги чоракфиналда амалдаги чемпион Ўзбекистон Жанубий Корея билан тўқнаш келиб, асосий вақтда суперкамбэк амалга оширди. 1:3 ҳисобида ортда бораётган «оқ бўрилар» 90 ва 90+4-дақиқалардаги голлар эвазига ҳисобни тенглаштириб, ўйинни қўшимча бўлимларга олиб ўтишди. Қўшимча 30 дақиқаликда дарвозалар дахлсиз қолди, пеналтилар сериясида эса корейслар дарвозабони сейвлари билан жамоасига ғалаба келтирди. 

Шу тариқа Фарҳод Нишонов шогирдлари нафақат турнирни тарк этишди, балки Чилида ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга кирита олишмади.

Яримфиналга чиққан Саудия Арабистони, Австралия, Япония ва Жанубий Корея Осиё номидан кузда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Осиё Кубоги U-20. 1/4 финал
Жанубий Корея — Ўзбекистон 3:3
Пеналтилар серияси — 3:1.
23 феврал. Шенчжен
Голлар: Шин Мин Ҳа (26, 56), Ким Таэ Вон (61) — Асилбек Жумаев (18),  Муҳаммадали Ўринбоев (90), Абдуғофур Ҳайдаров (90+4). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Муҳаммадали Ўринбоев (2).
Жанубий Корея U-20 — Сеонг Мин Ҳон, Ли Геон Ҳи, Ҳюн Чо Ву, Шин Мин Ҳа, Ким Сео Жин, Сеунг Мин Сон, Ли Чанг Ву (Шин Сунг, 63), До Ён Юн, Ким Таэ Вон, Баэк Мин Ю (Парк Сеунг Со, 71), Ким Ге Ол (Ҳае Жонг Ву,  71).
Ўзбекистон — Муҳаммадюсуф Собиров, Азизбек Тўлқинбеков (Муҳаммадали Реимов, 61), Беҳруз Жуматов, Дилшод Абдуллаев, Саидхон Ҳамидов (Наримон Аҳмаджонов, 82), Равшан Ҳайруллаев (Оллоберган Каримов, 70), Саидумар Саиднуруллаев (Ғиёсжон Ризоқулов, 82), Муҳаммадали Ўринбоев, Далер Тухсанов (Муроджон Комилов, 61), Асилбек Жумаев (Муҳаммадали Зоҳидов, 117), Абдуғофур Ҳайдаров.
Огоҳлантиришлар: Далер Тухсанов (55), Абдуғофур Ҳайдаров (57), До Ён Юн (65), Ким Ге Ол (67), Ҳае Жонг Ву (96).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар