Осиё Кубоги U-20. Япония Эронни пеналтилар сериясида малуб этиб, жаҳон чемпионатига чиқди
Хитойда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида учинчи яримфиналчи аниқланди.
Эрон — Япония баҳсида асосий ва қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмади. Пеналтилар сериясида эса кунчиқар юрт вакиллари устун келди.
Шу тариқа Япония Саудия Арабистони ва Австралиядан сўнг яримфиналга чиққан ҳамда шу билан бирга Чилида бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритган учинчи жамоага айланди. Сўнгги чоракфинал баҳсида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро тўқнаш келади.
Осиё Кубоги U-20. 1/4 финал
Эрон — Япония 1:1
Пеналтилар серияси — 3:4.
23 феврал. Шенчжен
Голлар: Гандипур (5) — Огура (30).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар