23.02.2025 23:57
1283
Теглар
«Нефтчи» Анталиядаги сўнгги ўртоқлик ўйинида «Ордабаси»га йирик ҳисобда ютқазди

«Нефтчи» янги мавсумга тайёргарлик доирасида Анталиядаги сўнгги ўртоқлик баҳсларини ўтказди. 

Фарғона клуби 23 феврал куни кундузи Молдованинг «Милсами» жамоасини Тома Табатадзенинг голи эвазига мағлуб этган бўлса, кечки пайт Қозоғистоннинг «Ордабаси»сидан жавобсиз 3 та тўп ўтказиб юборди.

Шу тариқа «Нефтчи» Туркиядаги икки босқичли йиғинни якунлади. Жамоа жами 12 та назорат ўйинида майдонга тушиб, 7 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. 

Ўртоқлик ўйини. 23 феврал. Анталия

Нефтчи — Милсами 1:0

Гол: Тома Табатадзе (51). 

Нефтчи — Ордабаси 0:3

Голлар: Зикрилло Султаниязов, Муроджон Халматов, Султанбек Астанов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар