23.02.2025 22:11
4110
Теглар
Ла Лига. Модрич супергол урган ўйинда «Реал» «Жирона» устидан ғалаба қозонди

Испания чемпионатининг 25-турида «Реал» ўз майдонида «Жирона» устидан ғалаба қозонди. 1-бўлимда Модрич суперголи билан ҳисобни очган бўлса, 2-бўлимда Винисиус Мбаппенинг узатмасини голга айлантирди. 

Анчелотти жамоаси (2-ўрин) очколарини 54 тага етказиб, пешқадам «Барселона»га тенглашди. «Жирона» 31 очко билан 12-поғонада қолди. 

Ла Лига. 25-тур

Реал — Жирона 2:0

23 феврал, «Бернабеу»

Голлар: Модрич (41), Винисиус (83).

Реал — Куртуа, Васкес, Алаба (Камавинга, 73), Асенсио, Менди, Чуамени, Модрич (Рюдигер, 85), Диас (Себаллос, 73), Винисиус (Эндрик, 90), Родриго, Мбаппе.

Жирона — Гассанига, Лопес, Крейчий, Блинд, Мартинес, Ромеу (Ромеро, 66), Мартин (Хил, 66), Гутиеррес (Миовски, 75), Ван де Бек (Артур, 56), Циганков, Данжума (Асприля, 66). 

Огоҳлантиришлар: Крейчий (64), Ромеро (70).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар