«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим АПЛ 26-туридан ўрин олган «Эвертон» (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Беллашувнинг 90+3-дақиқада ҳакам Энди Мэдли мерсисайдликлар яримҳимоячиси Эшли Янгга қўполлик ишлатилди деб топиб, дастлаб манкунианликлар дарвозасига пеналти белгилади. Сўнг VAR'ни кўргач, қарорини ўзгартирди.
«Пеналти бекор қилингани? Мен фақат енгил контакт кўрдим. Пеналти белгилаш учун асослар етарли эмасди, бу аниқ.
3 очко олишимиз, бутун ўйинда доминантлик қилишимиз керак. Энг ёмони шундаки, биз тўпни босимсиз вазияғларда ҳам йўқотяпмиз ва керакли ишни бажармаяпмиз. Ўзимизга ишонч йўқ эди.
Машғулотларда шу томонлама ишлашни давом эттиришимиз керак. Иккинчи бўлимда ҳеч нарсани ўзгартирмадик. Шунчаки ҳаммасини тўғри қилишимиз керак эди. Вазиятлар яратишни ва реализацияни яхшилаш керак эди.
Барқарорликка эришиш учун нима қилиш керак? Билмадим. Билсам, буни тўғрилаган бўлардим. Ҳафта давомида қилаётганларимиз яхши ва буни ўйинда ҳам кўрсатишимиз керак.
Айни пайтда олдинга интилишга эътибор қаратишимиз керак. Бу мавсумда омон қолишимиз ва кейин келажак ҳақида ўйлашимиз керак. Мен фақат негативлар ҳақида гапиришни хоҳламайман. Иккинчи бўлимда биз ғалабага яқин эдик», — дейди португалиялик мутахассис TNT Sports эфирида.