«БМБ» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси футзалчиси Акбар Усмонов Абдуқодир Ҳусановниннг «Манчестер Сити»га ўтиши катта воқелик бўлганини айтди.
«Мен учун ўзбек йигитининг топ-5 лигада ўйнаши — катта фахр. Абдуқодир Ўзбекистон учун катта тарих яратди ва катта шаҳсга айланди. У шу йўсинда давом этиб, бундан-да катта марраларни забт этишига тилакдошман.
Гвардиола — жаҳондаги энг яхши уч мураббийлардан бири. У Ҳусановни бежизга олмаган. Ўз навбатида Абдуқодир уларни уялтириб қўймаяпти, деб ўйлайман.
Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши — мен учун ақл бовар қилмас мўжиза. Буни сўз билан таърифлаш қийин.
Ҳусанов «Реал»га қарши ўйинда ёмон таассурот қолдирмади. Ҳозир «Сити»нинг асосий ўйинчилари жароҳат олган. У «Ливерпул»га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди, деб ўйлайман», — дейди Акбар Усмонов Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда.