«Сурхон» бир қанча ёш футболчилар трансферини эълон қилди. Улар орасида тожикистонлик ҳужумчи ҳам бор
«Сурхон» ўз сафини бир қатор ёш футболчилар билан тўлдирди.
Термиз клуби Одил Аҳмедов академияси тарбияланувчилари — 19 ёшли таянч яримҳимоячиси Муҳаммадюсуф Мирқодиров ва 18 ёшли чап қанот ҳимоячиси Беҳруз Шукуруллаевни ўз сафига қўшиб олди.
17 ёшли футболчилар — ўнг қанот ҳимоячиси Беҳруз Каримов ва ҳужумчи Комрон Юсупов ҳам Воҳа клубига ўтишди.
Шунингдек, «Сурхон» тожикистонлик 18 ёшли ҳужумчи Азиз Муродов билан ҳам шартнома имзолади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар