Саудия пролигасида 21-турдан ўрин олган марказий баҳсда пешқадам «Ал Иттиҳод» амалдаги чемпион «Ал Ҳилол»ни қабул қилди ва биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганига қарамай, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Жиддаликлар ҳужумчиси Карим Бензема тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб турган Криштиану Роналдуга етиб олди — 16.
Шу тариқа «Ал Иттиҳод» очколарини 55 тага етказиб, энг яқин таъқибчиси «Ал Ҳилол»дан (48) 7 очкога ўзиб кетди.
Саудия пролигаси. 21-тур
Ал Иттиҳод — Ал Ҳилол 4:1
22 феврал. «Кинг Абдулла Спортс Сити»
Голлар: Кадеш (29), Бергвейн (45, 51), Бензема (86) — Маркос Леонардо (23).
Ал Иттиҳод — Райкович, Кадеш, Данилу Перейра, Ал Муса, Аш Шенгити, Фабинио, Канте, Бергвейн (Ан Нашри, 88), Ауар, Диаби, Бензема.
Ал Ҳилол — Буну, Лоди (Ал Ҳарби, 67), Ал Булайҳи, Кулибали, Жоау Канселу, Носир Ад Досари (Ал Ҳамдан, 66), Рубен Невеш, Салим Ад Досари, Милинкович-Савич, Малком, Маркос Леонардо.
Огоҳлантиришлар: Бергвейн (36), Ал Муса (63), Кадеш (69), Канселу (78), Ал Ҳамдан (90+2), Леонардо (90+8).