22.02.2025 14:54
2653
Теглар
Салоҳ: «Ҳоланднинг иши осонроқ, чунки у — ҳужумчи. Биз вингерларга эса қийин»

Муҳаммад Салоҳнинг сўзларига кўра, ундан кўра Ҳоланднинг гол уриши осонроқ.

«Ҳоланд билан таққослашлари? Уни ҳурмат қиламан. Биз охирги ўйиндан кейин бир марта гаплашдик. Аммо Эрлинг — ҳужумчи, шунинг учун унинг иши осонроқ.

Албатта, мен унга энг яхши нарсаларни тилайман. Лекин унинг иши осонроқ, чунки у ҳужумда ўйнайди. Вингерларга эса жуда қийин. Буни ҳар қандай ҳужумчи тасдиқлайди. Шунинг учун мен орамизда фарқ борлигини кўраман, у ҳужумчи ва мен вингерман», — дея мисрлик футболчининг сўзларини келтиради Sky. 

Бу мавсумда АПЛда «Ливерпул» вингери Салоҳ 26 ўйинда 24 гол уриб пешқадамлик қилмоқда, «Ман Сити» ҳужумчиси Ҳоландда эса 25 та баҳсда 19 гол бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар