22.02.2025 16:44
3284
Теглар
Мессидан дастхат сўраган ҳакам жазоланди

Лионел Мессидан дастхат сўраган ҳакам жазоланди.

«Интер Майами» КОНКАКАФ чемпионлар кубоги 1-раундида сафарда «Канзас Сити»ни (1:0) аргентиналик ҳужумчининг голи эвазига мағлуб этганди. 

Ўйиндан кейин ҳакам Марко Антонио Ортис Нава ногирон қариндошининг илтимосига кўра Мессидан унинг дастхати туширилган либос сўраган. 

КОНКАКАФ мексикалик ҳакамга интизомий чора кўрилганини маълум қилди. 

«Тергов давомида КОНКАКАФ ҳакамнинг имконияти чекланган оила аъзоси учун дастхат сўраганини аниқлади.

Ҳакамнинг ҳаракатлари конфедерация ўйинларидаги расмий шахслар кодексига тўғри келмайди», — дейди ташкилот. 

Айнан қандай жазо берилгани ошкор қилинмади. Аммо ҳакам тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олди ва протоколни бузгани учун узр сўради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар