22.02.2025 09:57
670
Теглар
«Лестер» ўз уйида кетма-кет 6 ўйинда гол уролмай, АПЛ антирекордини ўрнатди

«Лестер» АПЛ 26-турида «Брентфорд»дан (0:4) жавобсиз 4 та тўп ўтказиб юборди. 

Натижада «тулкилар»нинг уйдаги голсиз серияси 6 ўйинга етди ва бу АПЛ антирекордидир. 

Бунгача «Лестер» ўз майдонида «Арсенал» (0:2), «Фулҳэм» (0:2), «Кристал Пэлас» (0:2), «Манчестер Сити» (0:2) ва «Вулверҳэмптон»га (0:3) гол уролмаганди. 

26 та ўйиндан сўнг Руд Ван Нистелрой бошчилигидаги жамоа 17 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар