23.02.2025 03:02
9013
Теглар
Ла Лига. «Барса» «Лас-Палмас»дан реванш олиб, 1-ўринга қайтди

Испания чемпионатининг 25-турида «Барселона» «Лас-Палмас»ни Дани Олмо ва Ферран Торреснинг голлари эвазига мағлуб этиб, реванш олди. Биринчи даврада Каталония клуби рақибга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди. 

Натижада Флик жамоаси очколарини 54 тага етказиб, «Атлетико»ни (53) ортда қолдирган ҳолда 1-ўринга қайтди. «Лас-Палмас» 23 очко билан 17-поғонада қолди.

Ла Лига. 25-тур

Лас-Палмас — Барселона 0:2

22 феврал. «Гран Канария»

Голлар: Олмо (62), Торрес (90+5). 

Лас-Палмас — Силлессен, Муньос, Мармол, Суарес, Вити (Пессолеси, 85), Байчетич (Бенито Рамирес, 86), Эссугу (Кампаня, 67), Молейро (Фустер, 67), Хави Муньос, Сандро Рамирес, Макберни (Мата, 66).

Барселона — Шесни, Балде, Кубарси, Эрик Гарсия, Кунде, Педри (де Йонг, 85), Касадо, Рафиня (Мартин, 90+7), Лопес (Олмо, 46), Ямал (Ферран Торрес, 85), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Суарес (81), де Йонг (82).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар