23.02.2025 01:04
3610
Теглар
Исроил Мадримов WBC Interim камари учун кечган жангда мағлуб бўлди

Саудия Арабистонида навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилди. 

Оқшомда супер ярим ўрта вазнда WBC Interim камари учун ҳам чемпионлик жанги ҳам бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик Исроил Мадримов (10-2-1, 7 KO) вақтинчалик чемпион Виржил Ортисга (23-0, 21 KO) қарши рингга кўтарилди ва жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Якунда ҳакамларнинг барчаси очколар бўйича америкалик 26 ёшли боксчининг ғалабасини қайд этишди — 111:117, 113:115, 113:115. 

Шу тариқа Мадримов қаторасига иккинчи чемпионлик жангини очколар сонига кўра бой берди. 

30 ёшли боксчи бунгача 4 август куни Лос-Анжелесда америкалик Теренс Кроуфордга очколар бўйича ютқазиб, камарни бой бериб қўйганди.

Мадримовнинг тайёргарлик жараёнларини кузатган манба Tribuna.uzʼга хабар беришича, 30 ёшли боксчи бир неча ой аввал кучли грипп бўлган ва шундан сўнг ўзининг оптимал спорт формасига қайтишга қийналган. У жанггача бўлган спаррингларда ҳам ўзини яхши ҳис қилмаган. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар