22.02.2025 20:13
11170
Теглар
Гвардиола Эдерсонга ўринбосар топди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоадан кетиши мумкин бўлган Эдерсон ўрнига «Атлетик» дарвозабони Унаи Симонни ўринбосар сифатида кўрмоқда, деб хабар беради El Nacional

Манбага кўра, Пеп испаниялик 27 ёшли посбоннинг оёқда ўйнаш қобилиятини юқори баҳолайди. Шунингдек, «шаҳарликлар» Майк Менян («Милан») ва Грегор Кобел («Боруссия Д») номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эдерсонга ўтган ёзда Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. 31 ёшли дарвозабоннинг «Сити» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. У АПЛ клубида 2017 йилдан бери ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар