22.02.2025 17:19
563
Теглар
Футзал. BMB CUP мусобақасида энг кучлилар аниқланди ва тақдирланди (фотожамланма)

22 феврал куни Тошкентдаги «Бунёдкор футбол академияси» спорт мажмуасида BMB HOLDING ташаббуси билан ўтказиб келинаётган анъанавий BMB CUP мусобақаси тўртинчи мавсуми якунига етди ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи турда қуйидаги натижалар қайд этилди.

Футзал бўйича ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футзални янада ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали истеъдодларни кашф қилиш мақсадида ташкил этилди.

Футзал бўйича анъанавий «BMB CUP» мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида 2024 йилнинг ноябр ойидан 2025 йилнинг февралига қадар — қарийб 4 ой давомида ўтказилди. Мусобақада 30 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 10 жамоа асосий мусобақада иштирок этди. Мусобақанинг асосий босқичида иштирок этган жамоалар жами 18 турда 90 та учрашув ўтказишди.

Аҳамиятлиси, мусобақада белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жамоада 2 нафар профессионал ва 5 нафар 
2007-2009 йилларда туғилган ёш футзалчиларнинг бўлиши мажбурий бўлиб, улардан бири  жамоа таркибида майдонда ҳаракат қилиши лозим эди. Бу ўз навбатида мусобақанинг янада шиддатли ўтиши, ёшларнинг мусобақаларда иштирок этишга қизиқишини ортишига ҳамда футзални ёшлар орасида оммалашишига ва улар орасидан иқтидорлиларини танлаб олишга имкон яратди.

Мусобақанинг сўнгги ўйини якунига етгач, ғолиблар тақдирланди. Футзал бўйича BMB CUP мусобақаси ғолибига айланга «Ҳаёт Банк» жамоаси кубок, олтин медаллар ва 
100 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди, иккинчи ўринни қўлга киритган  «УзПСБ» жамоасига кумуш медаллар ва 75 млн сўм пул мукофоти, учинчи поғонадан жой олган «ДҲЛ» жамоасига бронза медаллари ва 50 млн сўм пул мукофоти насиб этди. 

Шунингдек, «Фэйр Плей», «Мусобақанинг энг интизомли жамоаси», «Мусобақанинг энг яхши дарвозабони», «Энг яхши ёш ўйинчи», «Турнир тўпурари», «Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси» каби номинациялар ғолиблари ҳам пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар