Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтмоқда. Кун тартибидаги асосий масалалардан бири ташкилотга янги раҳбар сайлаш масаласи эди.
Конгрессда ЎФА президенти лавозимини ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов эгаллаши эълон қилинди.
«Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Ассоциация аъзолари томонидан келиб тушган номзодлар Сайлов қўмитаси аъзолари иштирокида Ассоциация Сайлов кодекси ва Уставига асосан мувофиқлик текширувидан ўтказилди.
Ассоциация Уставининг 30-моддаси 4-бандига биноан делегатлар томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Низомович Қурбонов номзоди илгари сурилди.
Ассоциация Устави ва Сайлов кодексига асосан Баҳодир Низомович Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди», — деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.