ОКМК Жанубий Судан ҳужумчиси билан шартнома имзолади
ОКМК қишки трансфер ойнаси ёпилишига яқин яна бир трансферни эълон қилди.
Ўзбекистон вице-чемпиони марказий ҳужумчи Ажак Риак билан 2 йиллик шартнома имзолади.
24 ёшли футболчи Жанубий Суданда туғилган ва Австрияда улғайган. У 192 см бўйга эга.
Риак бунгача Австралия, Индонезия ва Молдова чемпионатларида ўйнаган. Ўтган мавсумда «Шериф» сафида 8 ўйинда 2 гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Ҳужумчи Жанубий Судан миллий жамоасида 2023 йилдан бери ҳаракат қилади ва ҳозиргача 11 та баҳсда майдонга тушган
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар