Мбаппе: «Зидан ўйинимни кўриб, табассум қилган бўлса, демак, мен дунёдаги энг бахтли одамман»
«Реал» форварди Килиан Мбаппе Зинедин Зидан унинг ўйинларини табассум ила кузатишидан мамнун бўлишини айтди.
«Зидан — менинг кумирим. Айниқса, франциялик ва ҳозирда мадридист эканлигимни ҳисобга олсам. У ўйинларимни кўриб, табассум қилган бўлса, демак, мен дунёдаги энг бахтли одамман», — дея 26 ёшли ҳужумчининг сўзларини келтиради «Реал» матбуот хизмати.
19 феврал куни «Реал» ЕЧЛ ўтиш ўйинида Мбаппенинг ҳет-триги эвазига «Сити»ни (3:1) мағлуб этди. Беллашувни мадридликлар собиқ устози Зидан ҳам кузатиб борди ва ҳамюртининг голига табассум қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар