Флик ЕЧЛ қуръасидан сўнг: «Ҳаммани қийин ўйинлар кутмоқда»
Ҳанси Флик «Барселона»нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаги рақиби — «Бенфика»га баҳо берди.
«Бу ўйинлар қийин ўтади. Улар яхши ўйнашмоқда. Бу босқичда осон рақибнинг ўзи йўқ. Ҳаммани қийин ўйинлар кутмоқда», — дейди германиялик мутахассис.
Финалда «Реал» билан тўқнаш келиш эҳтимоли ҳақида
«Биринчи навбатда финалга чиқиб олишимиз керак. Бу — бизнинг мақсадимиз. Рақиб ким бўлиши муҳим эмас. «Бенфика» — жуда яхши жамоа», — дейди каталонияликлар устози.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар