21.02.2025 11:03
621
Теглар
«Челси» Мадуэкени апрелгача йўқотди

Нони Мадуэке жароҳат туфайли апрелга қадар сафдан чиқди.

«Челси» вингери Премер-лиганинг 25-туридан ўрин олган «Брайтон» (0:3) билан ўйинда сонининг орқа қисмидан жароҳат олиб, алмаштирилганди. 

The Telegraphʼнинг хабарига кўра, 22 ёшли футболчи март ойи охиридаги ФИФА кунларидан сўнг майдонга қайтди ва 2 апрел куни «Тоттенҳэм» билан баҳсда ўйнаши мумкин. 

Бу мавсумда Мадуэке АПЛда 23 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар