Беллингҳэм: «Родриго етарлича баҳоланмайди, аслида у — «Реал»даги энг истеъдодли футболчи»
«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм жамоадоши Родригони мақтади.
«Родриго етарлича баҳоланмайдм. Мен учун у — жамоадаги энг истеъдодли ва қобилиятли футболчи. Унинг тўп билан ишлашини ва финтларини кўриб: «Қандай қилиб у буни амалга оширади?» дейсиз. Мен шундай қилсам, тўпиғимни қайириб олган бўлардим.
Родриго жамоа учун ўзини энг кўп қурбон қилади ва ҳеч қачон нолимайди, балки шунчаки ишини бажаради. Унинг энг севимли позицияси — чап қанот, лекин у ўнг қанотда катта ҳажмда ҳимояланиш ишларини ҳам бажаради, гарчи бу унинг энг севимли роли бўлмаса-да», — дея англиялик футболчининг сўзларини келтиради Marca.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар