20.02.2025 13:58
4899
Теглар
Осиё Кубоги U-20. Жанубий Корея Японияга 90+1-дақиқада гол уриб, Ўзбекистоннинг чоракфиналдаги рақибига айланди

Хитойда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида гуруҳ босқичи якунланди. 

Д гуруҳи марказий баҳсида Жанубий Корея (7) Японияга (5) 90+1-дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди ва чоракфиналга 1-ўрин билан чиқди. Кунчиқар юрт вакиллари 2-поғона билан кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. 

Гуруҳ аутсайдерлари ўйинида Сурия (2) 10 киши бўлиб қолган Таиландни (1) енга олмади. 

Осиё Кубоги U-20. 3-тур. 20 феврал

Д гуруҳи

Япония — Жанубий Корея 1:1

Голлар: Канда (28) — Ким Таэ Вон (90+1). 

Сурия — Таиланд 2:2

Голлар: Алкало (52), Али Мустафо (71) — Пҳочаи (73, 81). 

Шу тариқа турнирда 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди: 

22 феврал

Австралия — Ироқ

Саудия Арабистони — Хитой

23 феврал

Эрон — Япония

Жанубий Корея — Ўзбекистон

Чоракфинал ғолиблари яримфиналга чиқишдан ташқари Чилида ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳам йўлланма олишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар