Куртуа: «МЮ»га мухлис эдим. Ван дер Сарнинг ўйинлари ёқарди»
Тибо Куртуа «Манчестер Юнайтед» мухлиси бўлганини айтди.
«Менга Эдвин ва дер Сар ва Икер Касиляснинг ўйинлари ёқарди.
Икер жуда ёш вақтидан «Реал» дарвозасини қўриқларди. 11-12 ёшлигимда дарвозага тура бошлаганимда ундан ҳайратланганман. Доим уни кузатардим», — деб эслайди Куртуа Рио Фердинанднинг подкастида.
Фердинанд шунингдек, Куртуадан нима учун «МЮ»га ўтмагани ҳақида сўради.
«Ҳа, «МЮ» мухлиси бўлганман. Лекин улар Де Хеа билан шартнома имзолашди, бу бошқа йўлни танлашимга сабаб бўлди. Мен учун «Челси»да узоқ муддат қолиш яхши вариант эди.
Давиднинг «МЮ»га ўтиши менга «Атлетико» эшикларини очди ва бу транфер ҳозирги даражага кўтарилишимга сабаб бўлди», — дейди «Реал»нинг белгиялик посбони.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар