20.02.2025 15:19
4097
Гвардиола: «Ҳеч нарса абадий эмас. Ҳозирги реалликни қабул қиламан ва ишимни давом эттираман»

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»ни янги босқич кутаётгани ҳақида гапирди. 

«Шаҳарликлар» ЕЧЛда «Реал»га (1:3, 2:3) ютқазиб турнирни тарк этишди, АПЛда эса жамоа 4-ўринда бормоқда. 

«Бизда ажойиб жамоа бор, аммо барқарорликни йўқотдик. Рақиб кучайганида, уни фақат табриклаш мумкин. Кўп йиллар давомида биз Англияда тарихий ютуқларга эришдик ва илгари ютмаган мусобақаларимизда ғолиб чиқдик. Ҳозир бор эътиборимизни тўртликка киришга қаратишимиз керак.

— Бу циклнинг охирими?

— Маълум даражада, ҳа. Ҳеч нарса абадий эмас. Биз 7 йил ичида Премер-лигада 6 марта ғолиб чиқдик, Чемпионлар Лигасида ҳар йили чоракфиналда, яримфиналда ўйнадик, финалда зафар қучдик. 

— Ишни давом эттириш учун кучингиз борми?

— Ҳа, мен давом этмоқчиман.

— Шахсан нимани ҳис қиляпсиз?

— Ҳақиқатни қабул қиламан, «Реал» яхшироқ эди. Ўтган мавсумда биз жуда яхши ўйнагандик, бу йил эса йўқ. Ҳар доим лойиқ бўлган жамоа ғалаба қозонади. Бундай ҳолатлар ўтган мавсумда ҳам ривожланиши мумкин эди. Буни қабул қилиш керак, — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар