«Фейеноорд» ван Персини бош мураббий этиб тайинламоқчи
Робин ван Перси «Фейеноорд»ни бошқариши мумкин.
Voetbal International хабарига кўра, «Фейеноорд» собиқ ҳужумчини жамоага бош мураббий этиб тайинламоқчи.
Роттердам клуби аллақачон ван Перси ишлаётган «Ҳеренвен» билан боғланган.
Нидерландиялик 41 ёшли мутахассис 2021-2024 йилларда «Фейеноорд» ёшлар жамоасига устозлик қилган.
ЕЧЛда 1/8 финалга чиққан клуб феврал ойида Бриан Прискени истеъфога чиқарганди. Жамоани вақтинчалик Паскал Босшарт бошқариб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар