20.02.2025 03:39
2792
Теглар
«Ювентус» ПСВга ютқазиб, ЕЧЛ билан хайрлашди

Европа Чемпионлар Лигасида ўтиш босқичи Эйндховендаги ўйин билан якунланди. 

Туринда «Ювентус»га мағлуб бўлган ПСВ ўз майдонида асосий вақтда умумий ҳисобни тенглаштирди, қўшимча бўлимларнинг биринчисида эса ғалаба тўпини киритди. 

Шу тариқа 1/8 финалда Италиядан фақат бир жамоа — «Интер» қолди. 18 феврал кунги беллашувларда кутилмаганда «Милан» ва «Аталанта» ҳам турнирни тарк этганди.

21 феврал куни нимчоракфиналга қуръа ташланади. 

ЕЧЛ. 1/8 финалга ўтиш босқичи

ПСВ — Ювентус 3:1

19 феврал, «Филипс»

Голлар: Перишич (53), Сайбари (74), Фламинго (98) — Веа (63). 

ПСВ — Бенитес, Ледесма (Маласия, 78), Фламинго, Боскалли (Обиспо, 106), Мауро Жуниор, Верман (Нагало, 115), Шутен (Тил, 72), Сайбари, Перишич (Бакайоко, 85), Ланг (Друих, 115), де Йонг.

Ювентус — Ди Грегорио, Веа, Гатти, Вейга (Камбиязо 12, Мбангула 91), Келли, Копмейнерс (Савона, 77), Локателли (Тюрам, 77), Консейсау (Йилдиз, 77), Маккенни, Гонсалес, Коло-Муани (Влаҳович, 90). 

Огоҳлантиришлар: Шутен (53), Гатти (84), Саврна (94), Йилдиз (100). 

Биринчи ўйин — 1:2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар