Ямал: «Барса»дан бошқа жамоага ўтаман, деб ўйламайман»
Ламин Ямал ўтган йили ёзда унга «ПСЖ»дан таклиф бўлгани ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.
ОАВда Париж клуби испаниялик вингер учун 200 млн евро таклиф қилгани, бироқ каталонияликлар бунга рад жавоб бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Париждан 200 млн евролик таклиф? Шахсан ўзимга бундай таклиф бўлмади. Атрофимдагилар хабардор бўлишса ҳам, менга айтишмасди.
«Барселона» билан шартномам бор. Бошқа жамоага ўтаман, деб ўйламайман. «Барса»ни яхши кўраман», — дея каталонияликлар вингерининг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
17 ёшли футболчи бу мавсум барча мусобақаларда 32 ўйинда 11 та гол урди ва 15 та ассист амалга оширди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар