Хитойда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида С гуруҳи баҳслари якунланди.
Муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилган жамоалар тўқнашувида Ўзбекистон (6) Эронга (9) мағлуб бўлди ва гуруҳда иккинчи бўлди.
Аутсайдерлар — Индонезия (1) ва Яман (1) ўртасидаги беллашувда ҳисоб очилмади.
Ўзбекистон 1/4 финалда жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Д гуруҳи ғолиби билан ўйнайди, Эронга эса ўша гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоа рақиб бўлади. Ҳозирча Д гуруҳида Жанубий Корея (6) биринчи, Япония (4) иккинчи поғонада. Эртага, 20 феврал куни шу жамоалар 3-турда ўзаро тўқнаш келади.
Осиё Кубоги U-20. 3-тур. 19 феврал
Ўзбекистон — Эрон 1:2
Голлар: Муҳаммадали Ўринбоев (81) — Мазраэҳ (52), Холизода (66, пеналти).
Ўзбекистон — Муҳаммадюсуф Собиров, Азизбек Тўлқинбеков (Лазиз Мирзаев, 69), Ғиёс Ризақулов (Муҳаммадали Зоҳидов, 57), Беҳруз Жуматов, Саидхон Ҳамидов, Равшан Хайруллаев, Рустам Фомин, Саидумар Саиднуруллаев (Муҳаммадали Ўринбоев, 69), Оллоберган Каримов (Асилбек Жумаев, 57), Далер Тухсанов, Абдуғофур Ҳайдаров.
Эрон — Шакури, Андарз, Ҳасани, Нафари, Ҳумоифард, Каҳризи (Мобин, 55), Раззоҳиниа, Ҳабоботи (Диндори, 46), Мазраэҳ (Моземитабар, 70), Абулфазл, Холизода (Шаҳрободи, 70).
Огоҳлантиришлар: Ҳасани (22), Мазраэҳ (25), Шакури (84).