19.02.2025 14:01
2635
Теглар
Костакурта: «Тео — «Милан»нинг ЕЧЛни тарк этишида бош айбдор. Бу — унинг энг ёмон мавсуми»

Алессандро Костакурта ЕЧЛни тарк этган «Милан»ни танқид қилди. 

Сержиу Консейсау жамоаси 1/8 финалга ўтиш босқичида икки ўйин натижасига кўра «Фейеноорд»га (1:1, 0:1) мағлуб бўлди. Жавоб баҳсида «россонери» ҳисобда олдинда бораётганида жамоа ҳимоячиси Тео Эрнандес қўполлик ва симуляция учун сариқ карточкалар олиб, четлатилди. Шундан сўнг роттердамликлар гол уриб, ўзларига керакли натижани қўлга киритишди. 

«Бугун «Милан»нинг ушбу мавсумига катта болта тушди.

Мен узоқ вақтдан бери ЕЧЛдаги икки ўйинлик қарама-қаршиликда бунча кўп хатоларни кўрмагандим. Уларни қабул қилиб бўлмайди, оқлаб бўлмайди. Айниқса, Теонинг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда. Бу — унинг фаолиятидаги энг ёмон мавсум, бугунги хато торт устига олча бўлди. 

Айнан Теони «Милан»нинг турнирни тарк этишига асосий айбдор деб белгилаш мумкин», — деди «қизил-оқлар» собиқ ҳимоячиси Sky Sport Italia эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар