Буффоннинг ўғли Чехия ёшлар жамоасидан чақирув олди
Жанлуижи Буффоннинг ўғли Чехия миллий жамоасида ўйнаши мумкин.
«Пиза» клубида ўйнаётган 17 ёшли Луи Буффон Чехиянинг ёшлар жамоасидан (U-18) чақирув олди.
Вингернинг онаси чехиялик фотомодел, катта Буффоннинг собиқ рафиқаси Алена Шередова ҳисобланади. Шу сабаб Луида Италия ва Чехия фуқаролиги бор.
Таъкидланишича, Луини Чехияга чақирилиш қарори унинг онаси билан суҳбатдан кейин амалга оширилган.
Буффоннинг ўғли «Пиза» ёшлар жамоасида ўйнайди. У 16 феврал куни Б Серияда асосий жамоанинг «Чезена» (1:1) билан ўйинида илк бор қайдномага киритилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар