Бобур Абдухолиқов Озарбойжон клубига ўтди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов фаолиятини Озарбойжон чемпионатида давом эттиради.
«Сумқайит» клуби 27 ёшли футболчи билан ярим йиллик шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти бор.
Абдухолиқов янги клубида 9-рақамда ўйнайдиган бўлди.
Маълумот учун, «Сумқайит» клуби Озарбойжон чемпионатида 10 жамоа орасида 23 та ўйиндан кейин 22 очко жамғариб 7-ўринни эгаллаб турибди. Бу клубда ўзбекистонлик яна бир футболчи Жасур Жалолиддинов ҳам тўп тепади.
Аввалроқ «Насаф» Абдухолиқов билан хайрлашганини эълон қилганди. Бобур ўтган мавсумда Қарши клуби сафида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди, Суперлигада 23 ўйинда 5 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар