19.02.2025 19:45
4499
Теглар
Беллингҳэм 2 ўйинга четлатилди. «Реал» апелляция бермоқчи

Жуд Беллингҳэм 2 ўйинга дисквалификация қилинди.

Ла Лига 24-тур доирасидаги «Осасуна» — «Реал» (1:1) ўйинида бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро англиялик яримҳимоячига уни ҳақоратлади деб топиб, тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатганди.

Marca хабарига кўра, Испания Қироллик футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси Жуднинг сўзларини ҳакамга нисбатан ҳурматсизлик деб топди ва уни Ла Лиганинг 2 ўйинига дисквалификация қилишга қарор қилди. 

Мадрид клуби қарор юзасидан апелляция бериш ниятида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар