«Атлетико» сардори март охиригача сафдан чиқди
Коке бир ойдан кўпроқ вақтни ўтказиб юборади.
«Атлетико» жамоа сардорининг ўнг оёқ мушакларидан жароҳат олганини маълум қилди. У «Селта»га (1:1) қарши баҳсда ноқулайлик билан ўйнаган.
33 ёшли яримҳимоячининг тикланиш муддати эълон қилинмади. Аммо Marcaʼнинг таъкидлашича, март охиридаги ФИФА кунларигача тузалмайди, яъни 30 мартгача ўйнамайди.
Бу мавсумда Коке 23 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва яна 1 та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар