Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) «Реал» ва «Осасуна» ўртасидаги баҳсни (1:1) бошқарган ҳакамга қарши тергов бошлади.
Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган ўйинда Хосе Мунуэра Монтеро 40-дақиқада мадридликлар яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэмга қизил карточка кўрсатган, иккинчи бўлимда эса Памплона клуби фойдасига пеналти белгилаганди.
Аввалроқ Монтеро Ла Лиганинг 25-туридаги ҳеч бир ўйинга тайинланмаслиги хабар қилинганди.
ASʼнинг ёзишича, RFEF Монтеронинг нотижорий фаолиятини расман текширишни бошлади.
Ҳакам Talentus Sports фирмаси асосчиси ҳисобланади. Ташкилот консалтинг ва спорт бошқарувига ихтисослашган. Унинг мижозлари рўйхатида RFEF, Ла Лига, УЕФА таркибига кирадиган клублар, хусусан, «Атлетико», «Манчестер Сити», «Астон Вилла» ва «ПСЖ» кабилар бор.
Хабар қилинишича, федерация Мунуэра Монтерога қарши терговни бошлаган ва ҳозирда иш далиллар тўплаш босқичида.
Агар қандайдир ноқонуний ҳолатлар аниқланса, ҳакам 100 минг еврогача жаримага тортилиши ёки 5 йилгача дисквалификация қилиниши мумкин.