20.02.2025 02:34
2281
Теглар
АПЛ. «Ливерпул» «Астон Вилла» билан жанговар дуранг қайд этди

«Ливерпул» март ойи ўртасида Англия Лига Кубоги финалида ўйнаши сабаб 29-тур баҳсини эртароқ ўтказди ва Бирмингҳэмда «Астон Вилла» билан жанговар дуранг қайд этди. Салоҳ гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Натижада Слот жамоаси очколарини 61 тага етказди ва 2-ўриндаги «Арсенал»ни 8 очкога ортда қолдирмоқда, аммо Лондон клуби бир ўйин кам ўтказган. Эмери шогирдлари 39 очко билан 9-поғонага жойлашган. 

АПЛ. 29-тур

Астон Вилла — Ливерпул 2:2

19 феврал, «Вилла Парк»

Голлар: Тилеманс (38), Уоткинс (45+3) — Салоҳ (29), Александер-Арнолд (61).

Астон Вилла — Мартинес, Гарсия (Кэш, 67), Дисаси, Мингз, Дин (Матсен, 78), Макгинн (Богард, 86), Тилеманс, Асенсио (Мален, 67), Рожерс, Рэшфорд (Рэмзи, 67), Уоткинс. 

Ливерпул — Алиссон, Александер-Арнолд (Брэдли 66, Кванса 89), Конате, ван Дейк, Робертсон, Гравенберҳ, Мак Аллистер (Диас, 81), Салоҳ, Собослаи, Жонс, Жота (Нунес, 66). 

Огоҳлантириш: Дисаси (23).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар