Анчелотти: «Пепга қарши ўйнашдан чарчадим»
Карло Анчелотти ЕЧЛ ўтиш босқичидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан рақиб устози Пеп Гвардиола ҳақида гапириб, ҳазиллашди.
«Пепни ҳамон фантастик мураббий деб ҳисоблайман. Унга қарши ўйнайверишдан чарчадим, аммо уни яна кўришдан хурсанд бўламан.
Бу — фантастик футболчиларга тўла икки жамоанинг ўзаро ўйини», — дейди мадридликлар устози.
«Реал» — «Манчестер Сити» ўйини 20 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. Манчестердаги баҳсда Мадрид клуби 3:2 ҳисобида устун келган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар