Собиқ ҳакам Эдуардо Итурралде Гонсалес Ла Лига 24-туридан ўрин олган «Барселона» — «Райо Валекано» (1:0) ўйинидаги баҳсли вазиятларга ўз муносабатини билдирди.
44-дақиқада меҳмонлар футболчиси Де Фрутоснинг голи ҳисобга олинмади, чунки унинг пассив офсайддаги жамоадоши Нтека каталонияликлар ҳимоячиси Мартинеснинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилди.
«Ҳаммаси аниқ! VAR ҳакамни мониторгa чақирмади, чунки лайнсмен ҳақ эди.
Агар ҳаммаси бошқача бўлиб, лайнсмен байроқни кўтармаганида VAR аралашишига тўғри келарди», — дея ҳакамнинг қарорини маъқуллади собиқ арбитр.
15-дақиқада эса мезбонлар ҳимоячиси Эктор Форт ўз жарима майдончасида рақиб аъзоси Муминнинг либосидан тортганди. Собиқ ҳакамнинг фикрича, бу вазиятда пеналти белгиланиши керак эди.
«Пеналти белгиланса, хато бўлмасди. Гави Муминнинг узатмага боришига халақит берди. Бу пеналтига яқин вазият эди», — дейди Итурралде.