Янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўраётган ОКМК 18 феврал куни иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Олмалиқ жамоаси кундузи Украинанинг «Колос-2» жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этган бўлса, кечки баҳсда Қозоғистоннинг «Турон»и билан голсиз дуранг қайд этди.
Ўртоқлик ўйинлари. 18 феврал
ОКМК — Колос-2 (Украина) 1:0
Гол: Али Абдураҳмонов (88).
ОКМК — Дилшод Ёқубов, Элдор Бегимов, Аброр Каримов, Аваз Ўлмасалиев, Аҳмадулло Муқумжонов, Георгий Папава, Аброр Саримсоқов, Абубакр Ризо Турдиалиев (Аслбек Айсаров), Наоки Сенага (Сардор Мирзаев), Акбар Ўктамов, Али Абдураҳмонов.
ОКМК — Турон (Қозоғистон) 0:0
ОКМК — Жавоҳир Илёсов, Дилшод Аҳмадалиев, Сардор Раҳмонов, Ислом Тўхтахўжаев, Саидафзал Аҳроров, Ойбек Рустамов, Арихиро Сентоку, Миржамол Қосимов, Асад Собиржонов, Хуршид Ғиёсов, Нодир Абдураззоқов.