Пеп «Сити»нинг «Реал» тўсиғидан ўта олишини 1% деб баҳолади, букмекерларда эса кўпроқ
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг ЕЧЛ 1/8 финали чиқиш имкониятларини баҳолади.
«Шаҳарликлар» ўтиш босқичида ўз майдонида «Реал»га (2:3) ютқазишди. Жавоб беллашуви 19 феврал куни Мадридда ўтказилади.
«Ҳамма «Бернабеу»да ғалаба қозонишимиз кераклигини тушуниб турибди. Аммо сиз ўйиндан олдин кейинги босқичга чиқишимиз эҳтимоли ҳақида сўрасангиз, мен билмайман, бу минималдир. 1% деб айта оламан. Лекин агар имконият бўлса, албатта, ҳаракат қиламиз», — дейди испаниялик мутахассис.
Букмекерлар эса АПЛ чемпионининг кейинги босқичга чиқиш имкониятини 19 фоиз деб баҳоламоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар