18.02.2025 14:33
1162
Теглар
«Парма» бош мураббийини ишдан бўшатди. Киву — лавозимни эгаллашга асосий номзод

«Парма» Фабио Пеккяни ишдан бўшатди.

А Серия клуби бош мураббий истеъфосини эълон қилди. Жамоа охирги 4 та ўйинни ютқазди ва 2025 йил бошидан бери 7 та баҳсда ҳам ғалаба қозона олмади.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, руминиялик собиқ ҳимоячи, «Интер  U-18» устози Кристиан Киву «Парма» бош мураббийи бўлиши кутилмоқда. Томонлар якуний келишувга яқин.

Пеккя 2022 йил июндан бери «Парма»да ишлаётганди. Унинг қўл остида клуб ўтган мавсумда Б Сериядан А Серияга чиқишни уддалаганди. Жамоа бу мавсумда ювори дивизионда «хавли ҳудуд»да — 18-поғонада бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар