18.02.2025 18:38
4324
Теглар
Осиё Кубоги U-20. Австралия Хитойни мағлуб этиб гуруҳда биринчи бўлди, Қирғизистонда яна йирик мағлубият

Хитойда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида А гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. 

Плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлган Хитой (6) ва Австралия (9) ўзаро баҳсда гуруҳ ғолибини аниқлашди. Унда «кенгурулар» устун келишди. 

Натижада Австралия чоракфиналда Б гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа (Ироқ, Саудия Арабистони, Иордания ёки КХДР) билан ўйнайдиган бўлди, мезбонлар эса ўша гуруҳ ғолибига қарши майдонга тушади. 

Гуруҳ аутсайдерлари беллашувида эса Қатар (3) Қирғизистон (0) дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди. Шу тариқа қўшнилар учала баҳсда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди. 

Осиё Кубоги U-20. 3-тур. 18 феврал
А гуруҳи
Хитой — Австралия 1:2

Голлар: Жи Вен Куаи (29) — Мемети (23), Агости (25). 

Қирғизистон — Қатар 0:4
Голлар: Жамшид (28), Мотаҳ (45+5), Гоуда (55), Тамер (83). 
Четлатиш: Эшенкулов (45+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар