18.02.2025 11:59
3776
Теглар
Кунде бу мавсумда кечиккани учун 2-бор асосий таркибда туширилмади, Флик қарорини изоҳлади

Жюл Кунде ўйиндан аввалги жамоа йиғилишига кеч қолгани учун захирада қолдирилди. 

«Барселона» ҳимоячиси Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган «Райо Валекано» (1:0) билан ўйинда бошланғич таркибга киритилмади, бунга сабаб эса кеичикишдир. 

Бу мавсумда Кунде билан иккинчи марта шундай бўлди. Бош мураббий Ҳанси Флик франциялик ҳимоячини октябр ойида ҳам кечиккани учун захирада қолдирганди.

«Ўйин олдидан мен барчанинг майдонда нима қилиши кераклигини тушунишини истайман. Баҳс олдидан биз икки ёки учта марта тўпланамиз. Эрта келиш қийин иш эмас.

Жюл кечикди ва бизда аниқ қоидалар бор. Мен футболчилар, клуб, мухлисларга ҳурмат юзасидан шундай қарор қилдим», — дея вазиятга муносабат билдирди Флик. 

Маълумот учун, Кунде иккинчи бўлимда — 66-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар