18.02.2025 11:58
4002
«Интер Майами»нинг ўйини ноқулай об-ҳаво сабаб бир кун кейинга қолдирилди. Месси -12 даража совуқда ўйнашни хоҳламади

Ноқулай об-ҳаво туфайли «Интер Майами»нинг ўйини қолдирилди.

USA Todayʼнинг ёзишича, Лионел Месси жамоаси КОНКАКАФ Чемпионлар Кубогида «Канзас Сити»га қарши чоршанба куни ўйнаши керак эди. Аммо баҳс бир кун кейинга қолдирилди. Сабаб — кучли шамол, қор кутилаётгани ва -12,2 даража. 

«Ўйинни кечиктириш тўғрисидаги қарор футболчилар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар икки клуб томонидан маъқулланди», — дея хабар беради Майами клуби. 

MiamiTotalFutbol подкастида айтилишича, Месси жамоадошлари каби совуқда ўйнашни хоҳламаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар