19.02.2025 00:40
4289
Теглар
ЕЧЛ. «Фейеноорд» «Милан»ни турнирдан чиқариб юборди

Европа Чемпионлар Лигасида ўтиш босқичи орқали 1/8 финалга йўл олган дастлабки жамоа маълум бўлди. 

Ўз уйида «Милан»ни минимал ҳисобда мағлуб этган «Фейеноорд» сафарда 37-сониядаёқ собиқ ҳужумчиси Хименесдан тўп ўтказиб юборди. Ўйин «россонери» устунлигида ўтаётган бир пайтда жамоа ҳимоячиси Тео Эрнандес қўполлик ва симуляция учун 44 ҳамда 51-дақиқаларда сариқ карточкалар олиб, четлатилди. Рақибнинг камчилигидан фойдаланган «Фейеноорд» эса кейинги босқичга олиб чиқадиган голни урди.

ЕЧЛ. 1/8 финалга ўтиш босқичи

Жавоб баҳси

Милан — Фейеноорд 1:1

18 феврал, «Сан-Сиро»

Голлар: Хименес (1) — Карранса (73). 

Милан – Менян, Тео, Павлович, Тиав, Уокер, Рейндерс (Абраҳам, 83), Муса (Чуквуэзе, 83), Леау, Жоау Феликс, Пулишич (Бартезаги, 63), Хименес (Фофана, 71).

Фейеноорд – Велленройтер, Смал, Ҳанцко, Белен, Реад, Буэно (Стенгс, 75), Модер, Миламбо, Пайшао, Редмонд (Карранса, 64), Ҳаж-Муса (Митчелл, 87).

Огоҳлантиришлар: Модер (22), Тео (44), Феликс (76), Митчелл (90+3). 

Четлатиш: Тео (51).

Биринчи ўйин — 0:1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар