19.02.2025 03:09
7141
Теглар
ЕЧЛ. «Бавария» 90+4-дақиқада гол уриб 1/8 финалга чиқди, Лиссабондаги «отишма»да «Бенфика» омон қолди, «Аталанта» турнирни тарк этди

Европа Чемпионлар Лигасида ўтиш босқичида жавоб баҳслари ўтказилди. 

«Бавария» кутилмаганда ўз майдонида «Селтик»ка қарши ўйинда қийинчиликка дуч келди ва 90+4-дақиқа Дэвиснинг голи эвазига мувозанатни тиклади ҳамда сафардаги ғалаба ҳисобига нимчоракфиналга йўл олди. 

Бергамода кичик сенсация содир бўлди — плей-оффга сўнгги йўлланма билан чиққан «Брюгге» «Аталанта»ни жавоб беллашувида ҳам мағлуб этди. 

Лиссабондаги «отишма»да эса жанговар дуранг қайд этилди ва «Бенфика» Монакодаги ғалаба эвазига 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. 

 

 

ЕЧЛ. 1/8 финалга ўтиш босқичи. 18 феврал

Жавоб ўйинлари

Бавария — Селтик 1:1

Голлар: Дэвис (90+4) — Кюн (63). 

Бавария – Нойер, Геррейру (Дэвис, 64), Ким Мин Чжэ, Упамекано, Станишич, Горетцка, Киммих, Гнабри (Сане, 64), Мусиала, Олисе, Кейн (Коман, 46).

Селтик – Шмейхел, Трасти, Картер-Викерс, Шлупп, Жонстон, Ҳатате, Макгрегор, Энгелс, Жота (Ида, 60), Маэда, Кюн (Ян Ҳён Жун, 69).

Биринчи ўйин — 2:1.

Аталанта — Брюгге 1:3

Голлар: Лукман (46) — Талби (3, 27), Ютгла (45+3). 

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Лукман (61). 

Аталанта – Карнезекки, Колашинац (Пош, 77), Жимсити, Толои, Пашалич (Лукман, 46), Заппакоста, де Рон, Эдерсон (Брешианини, 83), Куадрадо (Белланова, 75), Ретеги (Самаржич, 75), де Кетеларе.

Брюгге – Миниоле, де Кейпер, Мехеле, Ордонес, Сейс, Яшари, Нвадике, Цолис (Нилсен, 75), Ванакен, Талби (Сике, 54), Ютгла (Нилссон, 86).

Огоҳлантиришлар: Колашинац (11), Нвадике (36), Цолис (60), Жимсити (80), Нилссон (87), де Кейпер (87), де Рон (87).

Четлатиш: Толой (87).

Биринчи ўйин — 1:2.

Бенфика — Монако 3:3

Голлар: Актуркўғли (22), Павлидис (76, пеналти), Кўкчу (84) — Минамино (32), Бен-Сегир (51), Иленикҳена (81). 

Бенфика – Трубин, Алваро Фернандес, Отаменди, Антониу Силва, Томаш Араужу, Кўкчу (Рего, 88), Баррейро, Эурснес, Скеллеруп (Дал, 58), Павлидис (Белотти, 87), Актуркўғли (Амдуни, 58).

Монако – Маецки, Кайо Энрике (Уаттара, 80), Диатта, Мависса Элеби (Иленикҳена, 80), Керер, Синго, Бен-Сегир, Камара, Аклиуш, Минамино (Мишал, 87), Эмболо (Бирет, 65).

Огоҳлантиришлар: Аклиуш (62), Баррейро (67), Амдуни (71).

Биринчи ўйин — 1:0.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар