18.02.2025 17:52
1870
Теглар
«Барса» Виртц трансфери устида иш бошлади» — El Nacional

«Байер» яримҳимоячиси Флориан Вирц «Барселона» эътиборини тортмоқда.

El Nacional хабарига кўра, Мусиала «Бавария» билан шартномани узайтирганидан сўнг каталонияликлар Вирцни ёздаги асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда.

«Барселона» президенти Жоан Лапорта ва клуб спорт директори Деку трансфер устида иш бошлашган.

Transfermarkt порталида 140 миллион еврога баҳоланаётган 21 ёшли германиялик футболчига «Реал» ва «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Виртц бу мавсум леверкузенликлар сафида 35 ўйинда 15 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар