17.02.2025 08:24
1328
Теглар
Рюдигер ва Алаба «Сити» билан ўйингача тикланишлари мумкин, Васкес эса улгурмайди

Давид Алаба ва Антонио Рюдигер ЕЧЛ доирасидаги «Манчестер Сити» билан жавоб ўйинига тикланишлари мумкин.

«Реал» Чемпионлар Лигаси ўтиш босқичи доирасида 19 феврал куни АПЛ чемпионини қабул қилади. Мадрид клуби биринчи ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. 

ASʼнинг хабарига кўра, Рюдигер ва Алаба муддатидан олдин жароҳатлардан халос бўлишлари мумкин. Улар душанбадан машғулотларга қўшилиши кутилмоқда. Бироқ муҳим баҳсда майдонга тушишлари борасида ҳамон баъзи шубҳалар бор. 

Сон мушакларидан жароҳат олган Лукас Васкеснинг ҳолати эса аниқ — у «шаҳарликлар» билан ўйинга тайёр бўлмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар