17.02.2025 22:09
1644
Теглар
Ўртоқлик баҳси. «Нефтчи» 5 та гол урилган ўйинда Қозоғистон клубидан устун келди

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» навбатдаги ўртоқлик баҳсини Қозоғистоннинг «Елимай» жамоасига қарши ўтказиб, сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига ғалабага эришди.

Ўртоқлик ўйини

Нефтчи — Елимай 3:2

17 феврал. Анталия

Голлар: Анвар Ғофуров (37), Шоҳрух Гадоев (84), Муҳаммадали Ғиёсов (88) — рақиб (70, 89).

Нефтчи — Элдор Суюнов, Йован Жокич, Анвар Ғофуров, Фаррух Сайфиев, Билолхон Тошмирзаев, Иброҳимхалил Юлдашев, Икром Алибоев, Жамшид Искандеров, Аброр Исмоилов, Владимир Йовович, Зоран Марушич

Заҳирадан майдонга тушганлар — Муҳаммадали Ғиёсов, Шоҳрух Гадоев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Муҳсин Убайдуллаев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар