18.02.2025 00:34
1047
Теглар
Ўртоқлик баҳси. «Хоразм» Анталиядаги илк ўйинида Грузия жамоасини мағлуб этди

Узоқ танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган «Хоразм» янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўрмоқда. 

Ҳаким Фузайлов жамоаси йиғин доирасида илк назорат баҳсини Грузиянинг «Ибериа» клубига қарши ўтказиб, ғалаба қозонди. «Андижон»дан ижарага олинган тожикистонлик ҳужумчи Шаҳрам Самиев дебютидаёқ дублга эришди. 

«Хоразм» навбатдаги ўртоқлик ўйинида 20 феврал куни Россиянинг «Уфа» жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик ўйини

Хоразм — Ибериа 3:1

17 феврал. Анталия

Голлар: Аброр Ҳусинов (31), Шаҳром Самиев (73, 84).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар